Самарқандда ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди

Самарқандда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда дин вакиллари билан ҳамкорликда “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида округ бошқарув аппарати ҳамда гарнизондаги ҳарбий қисм бўлинма комондирлари иштирокида профилактик тадбир ўтказилди.Тадбирда дастлаб, Самарқанд ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия полковниги Эргаш Тловов “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга тўхталиб мазкур қонун билан коррупция, яъни порахўрлик, мансабдан фойдаланган ҳолда қонунни суиистеъмол қилиш, таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик, истеъдодли кадрларнинг ўсишига тўсиқ бўлиш, инсон ҳуқуқларини бузиш, тамагирлик қилиш каби ҳолатларда, бундай қабиҳликларни амалга оширганлар учун давлатнинг қатъий жазоси муқаррарлиги белгиланганлиги тўғрисида такидлаб, конунда белгиланган жазо турлари бўйича батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, жиноятчиликни олдини олиш ҳамда уни яшириш бўйича қонунда белгиланган жазо хусусида сўз юритиб, жиноятни яшириш борасида ҳаётда учраётган ҳодисалар мисолида унинг салбий оқибатлари ҳақида сўз юритди. Тадбир давомида, профилактик тадбирнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг вилоят вакилининг юқорида келтирилган жиноятчилик ва ҳуқубузарлик ҳолатларининг диний томондан белигиланган жавобгарлиги тўғрисидаги маърузалари ҳам тингланди.
Якунда иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан  мурожаат қилиб, соҳа вакиллари томонидан атрофлича жавоблар олиш билан ўзларининг ҳуқуқий саводҳонлигини оширишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring