Қўмондон Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмнинг қутлуғ санаси билан шахсий таркибини муборакбод этди

Марказий ҳарбий округининг Жиззах гарнизонида ҳарбий қисм ташкил этилган санасига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда дастлаб, округ қўшинлари қомондони полковник Ойбек Саидов бошчилигида ҳарбий қисмда ташкил этилган Хотира хиёбонида Ватанимиз тинчлиги ва осойиштилаги йўлида жон фидо қилган ўғлонлар хотирланиб, улар монументи пойига гулчамбар қўйилди.

Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ташкил этилган тадбирда қўмондон ҳарбий қисм шахсий таркибини ушбу қутлуғ сана билан табриклаб, юрт посбонларининг келгуси фаолиятида улкан зафарлар тилади.

Шунингдек, миллий армиямиз сафларида ўз ўрнига эга бўлган ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари узоқ йиллар давомида турли тактик ўқув машғулотларида, умумармия ўйинларида қолаверса халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб, Ўзбекистон байроғи баланд кўтарилишига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этди.

Сана муносабати билан жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик борасида, ҳарбий округ, Мудофаа вазирлиги ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муайян ютуқларга эришган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳарбий унвон ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring