Самарқанддаги қурилиш соҳаси мутахассисларини тайёрлаш марказининг илк битирувчиларига сертификатлар топширилди

Бугун 1 июл куни Самарқандаги қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 3 ойлик ўқув курси доирасида қурилиш соҳаси мутахассислигини тамомлаган илк битирувчиларига танатнали равишда сертификатларни топшириш маросими ўтказилди. Ушбу марказда ёшлар Самарқанд ҳарбий маъмурий сектори ва Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги назоратида ғишт терувчи, электрогазпайвандчи, сувоқчи, бўёқчи-безакчи, сантехника ишлари устаси каби ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган 10 дан ортиқ касбга ўқитилди.Сертификатларни тантанали топшириш маросимида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, ташқи меҳнат миграцияси ва бандликка кўмаклашиш бошқармаси ҳодимлари ҳамда Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари вакиллари иштирок этишди.
Унда сўз олганлар, битирувчиларнинг эгаллаган билимларига кўра ташқи, ҳам ички меҳнат бозорларида қурилиш соҳаси бўйича улкан мувафаққиятларга эришини тилашди.

Шундан сўнг, қурилиш соҳасининг турли йўналиши бўйича 3 ойлик курсларни биринчи бўлиб тамомлаган 232 нафар фуқарога мутахассислиги бўйича халқаро даражадаги сертификат тантанали равишда топширилди. Шунингдек, ўқув курслари давомида ўзининг намунали ҳулқи, тиришқоқлиги, учун бир гуруҳ ,битирувчиларга фахрий ёрлиқлар ва ўз мутахасисилари бўйича ускуналар билан тақдирланди.Битирув маросимида намойиш этилган концерт дастурлари марказнинг илк қалдирғочлари учун кўтаринки кайфият улашди.Қувонарлиси шундаки, уч ойлик ўқув курсини 29 нафар тингловчиси муддатидан олдин тамомлаб, Россия Федерациясининг “ПИК Индустрия” қурилиш компаниясида фаолият олиб боришлари учун жўнатилди. битирув маросимдан сўнг ҳам битирувчилар билан бандлик бошқармаси ҳамда чет давлатларнинг қурилиш компаниялари вакиллари ўртасида ўзаро суҳбат ўтказилди. Унга кўра 120 нафар битурувчилар чет давлатда ишлаш истагини билдирди  ва қолган 93 нафар битирувчилар эса юртимизда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларида ўз ҳиссаларини қўшадиган бўлишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring