Фориш тоғ полигонида “Ёш ошпазлар” кўрик танловининг Марказий ҳарбий округ босқичи ўтказилди

Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаббуси ёшлар ойлиги доирасида олий таълим таълим мауссасалари ҳамда маҳаллалардаги 25 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “Ёш ошпазлар” кўрик танловини эълон қилган эди.Ушбу кўрик танловнинг дастлабки босқичи ҳарбий қисм ва муассаларнинг ҳудудидаги маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилиб, иккинчи босқичида эса гарнизон миқёсида беллашишганди.Фориш тоғ полигонида ушбу кўрик танловнинг округ босқичи ўтказилиб, унда Жиззах, Самарқанд ва Каттақўрғон гарнизонларида фахрли I-II ўринни олган 6 нафар жамоа иштирок этишди.Танловнинг очилиш маросимида мудофаа вазирлиги маъсул офицерлари, округ қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Фориш ҳамда Зафаробод туман ёшлари ҳамда танлов иштирокчилари қатнашишди.Танлов шартига кўра хар бир жамоада икки нафардан ёшлар иштирок этиб, берилган масаллиҳга кўра икки килограммдан ўзбек миллий таоми бўлган палов ҳамда газак таёрлаш бўйича ўзларининг ошпазлик борасида маҳорати ва истедодини намоён этишди. Кўрик танлов шартларини баҳолаш учун АРМИ-2021 халқаро армия ўйинларининг иштирокчилари бўлган моҳир ошпазлар, округ моддий таъминот бошқармаси офицерлари ҳакам сифатида иштирокчиларнинг таом тайёрлаш жараёнларини кузатиб баҳолаб боришди. Иштирокчиларнинг таом тайёрлаш бўйича истеъдод ва маҳоратларини кузатган муддатли ҳарбий хизматчилар ва ёшлар учун бевосита маҳорат дарси бўлди. Кўрик танлов давомида жонли ижрода янгараган гўзал куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашиб турди. Танловнинг адолатли шаффоф тарзда ўтказилиши учун, иштирокчиларнинг тайёрлаган таом ва газакалари номаълум бўлган столларга жойлашттирилди. Ҳакамалар тайёрланган таом ва газакларни кўриниши, ранги, таъми ва ҳиди, тузилишига, безатилишига ва таомнинг тайёрлаш усулига (енгил, оғир) хусусиятига қараб баҳолашди. Ҳакамларнинг ҳулосасига кўра, фахрли I-ўринни Дилноза Файзиева (Каттақўрғон шаҳар), II-ўринни энг ёш иштирокчи сифатида қатнашган 14 ёшли иштирокчи Муҳаммадали Иноятов (Фориш тумани), III-ўринни Бобур Мансуров (Шароф Рашидов тумани) қўлга киритишди.
Ғолиб ва совриндорларга Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг фахрий ёрлиқ, бадиий адабиётлар тўплами ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Марказий ҳарбий округ матубот хизмати

Izoh qoldiring