Самарқандда байрам шодиёналари кўтаринки руҳда ўтди

9 май Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги бошчилигида куч тузилмалари билан ҳамкорликда кенг кўламдаги тадбирлар ўтказилди.Тадбир доирасида аҳоли ва ёшлар учун ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар кўргазмаси ташкил этилди.Шунингдек, ҳарбий оркестр жамоаси томонидан Иккинчи жаҳон урушидаги машҳур сара куй қўшиқлар ижро этилиб йиғилганлар хушкайфият улашиш билан бирга барчани рақсга чорлади. Ғалаба нашидаси сураётган халқимиз учун округ моддий таъминот хизмати ҳодимлари томонидан Иккинчи жаҳон урушидаги ҳарбийларнинг дала лагери барпо этилди. Ушбу лагерда уруш давридаги ҳарбийлар кийими, дала ошхонаси, ётоқхона ва тиббий хизмат хоналари намойиш этилди. Ташриф буюурувчи меҳмонлар ҳарбийлар томонидан тайёрланган таомлардан ҳам танаввул кўришди. Харбий хизматчиларнинг қўл жанги чиқишлари намойиш этиб Кўксарой майдонига ташриф буюрган меҳмонларни бир жойга жамлаш билан бирга уларга ўзгача завф улашишга эришди. Энди сизга Марказий ҳарбий округининг матбуот хизмати томонидан олинган, байрам шодиёнасидаги болажонларнинг энг сара суръатларини тақдим этамиз.Хулоса қилиб айтганда, ҳарбий хизматчилар 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилаётган умумхалқ байрами тадбирларида халқимиз кўрсатган матонат ва қаҳрамонликнинг намунасини намоён этиб самарқандликлар хотирасига муҳрлашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring