Самарқанд гарнизонида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида “Қўл жанги” мусобақаси ўтказилди

Мудофаа вазирлиги миқёсида қўл жанги спорти ҳам кенг ривожланиб, оммалашиб бориши натижасида бугунги кунда юрт ўғлонларининг фарзандларининг ҳам ушбу спорт тури билан шуғулланишлари учун ҳарбий қисм ва муассаларда спорт тўгараклари ташкил этилмоқда.Ўз навбатида ушбу спорт тури билан шуғулланиб бораётган ёш авлод вакиллари ҳам ортиб бормоқда.Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг ташаббуси билан 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд гарнизонида ҳизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад ҳам ҳарбий хизматчиларнинг фарзандалрини спортга бўлган қизиқишларини ошириш, уларнинг мунтазам равишда спорт билан шуғулланишларини тарғиб қилиш ва улар орасида қўл жанги спорт турини оммалаштириш бўлди.Мусобақада 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ва 20 кг дан тортиб 55 кг гача бўлган вазн тоифасидаги 50 га яқин ёшлар ўзаро беллашишди.Мусобақалар жараёнида татамига чиққан хар бир ёш авлоднинг мақсади биринчиликни қўлга киритиш билан отасининг сафдошларини фарзандлари билан дўстона алоқаларни ўрнатиш бўлди.Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган жангларда асосий эътибор ёш спортчиларни мусобақа шартларига тўлиқ риоая этиши, референинг кўрсатма ва талабларига амал қилиши ва қўл жанги усулларини беҳато бажарилишига ҳам эътибор қаратилди.Мусобақа ғолиблари якунда округ қўмондонлигининг, медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring