Каттақўрғон туманида хотира тадбири ва ҳарбий ватанпарарлик фестивали ўтказилди

Самарқанд вилоятиининг Каттақўрғон туманида 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабити билан ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Унда дастлаб, туман ҳокимлиги, Каттақўрғон гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман мудофаа ишлар бўлими, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирокида туман марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Шундан сўнг, туман марказий ўйингоҳида ташкил этилган ҳарбий ватанпарварлик фестивалига барча жам бўлди. Тадбирда иштиркчилар мамлакатимиз Қуролли Кучлари жанговар салоҳиятини акс эттирувчи ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, қутқарув анжомлари кўргазмаси намойиш этилди. Иштирокчилар замонавий ҳарбий техника ва қуролларни томоша қилиш билан бирга ишлатилиш тартиби билан ҳам танишди.

Умуман олганда фестивалда ҳарбий оркестир томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, фахрий қоровулнинг кўргазмали чиқишлари, қўл жанги намойишлари, айниқса, замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан танишув жараёнлари каттақўрғонлик ҳамюртларимизда унутилмас таассурот қолдирди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring