Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар Соҳибқирон обрaзида саҳнага чиқди

Шонли тарихимизнинг нурли сахифаларида ўчмас из қолдирган ва қалбимизда абадул абад муҳрланиб қолган улуғ сиймо, буюк тарихий шахс Амир Темур бобомизнинг шон-шавкати, қолдирган бебахо мероси, қилган яхши амаллари ҳаёт мактабига айланди.Хусусан, Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳам Буюк соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ўртасида “Амир Темур билимдони” мавзусида беллашишди.Беллашувда 3 та шарт бўйича яъни  “Сохибқирон издошлари”, “Буюк Турон” ҳамда “Амир Темур издошлари” жамоалари, “Таништирув шарти”,  “Савол жавоб”,  “Буюк саркарда образи саҳнада” шартлари бўйича ўзаро куч синашди.Жамоалар томонидан саҳнада Амир Темур сиймоси гавдалантирилганлиги ҳарбий қисм қўмондонлиги, САМДУ талабалари, ҳамда умумтаълим мактаби ўқувчи ёшларини мозий бўйлаб саёҳат қилиш билан бирга Соҳибқирон куч-қудратини чуқурроқ англашга ундади.Беллашув якунига кўра учинни ўринни “Буюк Турон” жамоаси, иккинчи ўринни “Сохибқирон издошлари” жамоаси ҳамда фахрли биринчи ўринни “Амир Темур издошлари” жамоаси қўлга киритди.Тадбир якунида ҳарбий хизматчилар номинациялар ҳамда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ҳарбий қисм қўмондонлигининг димлом ва эсдалик савғалари билан тақдирланишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring