Жиззах гарнизонининг Зарбдор туманида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказилди

Марказий арбий округининг Жиззах гарнизонидаги ватанпарвар карвони  Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида “Мард аскар ёшларга наъмуна” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик фестивали ўтказишди.Туман марказида ўтказилган фестивалда 800 га яқин аҳоли ва ёшларни бир жойга жам бўлди.Сўзга чиққанлар буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 685 йиллигида ўтказилишининг ўзига ҳос аҳамияти борлигини ва юртимиз бўйлаб ўтказилаётган ҳарбий ватанпарварлик фестиваллар айнан буюк саркардаларимиз каби бўлишга ундаётганидан далолат бераётганини такидлашди. Ҳарбий хизматчиларнинг жангавор қўл жанги чиқишлари ёшлар кўнглида мен ҳам ҳарбий бўламан деган истакларни уйғотди. Ҳарбий оркестр жамоаси хамда туман маданият бўлими санъаткаорларининг Ватанни улуғловчи куй-қўшиқларга барча жўр бўлишди.Фестивалда зарбдорлик ёшлар ҳам ўзларининг Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус асосида яратилган шароит ва имкониятлар самарасини намоён этишди. Замонавий ҳарбий техника, қурол-аслаҳалар, ҳамда ҳарбий анжомлар уларнинг ҳусусияти ва имкониятлари ҳақида тушунчалар берилди.Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан округ ҳудуди бўйлаб ўтказилаётган бундай тадбирлар тинчликни асраш, она Ватанни ҳимоя қилишда ҳар бир инсон масъул эканлиги, ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдиришга даъват этишга қаратилгандир.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring