Каттақўрғон гарнизонида Амир Темур ва Жалолиддин Мангуберди ўқув синфлари ташкил этилди

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллиги муносабати билан Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида Буюк саркардалар Амир Темур ва Жалолиддин Мангубердининг ҳарбий жанг санъати, бой тарихий мероси, армиясининг жанговар қудрати, қўшинлар бошқаруви усул ва услубларини ўрганишни ўз ичига олган ўқув синф хоналари ташкил этилди. Унинг тантанали очилиш маросимида Артиллерия қўмондони полковник
Фаррух Игамбердиев иштирок этиб, Саркарда қўшинининг жанговар тартиби, ҳарбий юришларидан сўзловчи ушбу хонанининг имкониятларидан кенг фойдаланиш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида аждодларимизнинг жасорати ва матонатини чуқурроқ ўргатиш ҳамда тараққиётига қўшган ҳиссаси уларда шакллантириш лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Қувонарлиси, Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Каттақўрғон шаҳридаги 14 сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам буюк саркардаларнинг тарихи, уларнинг жанговар юришлари, давлат бошқарувидаги сиёсати ва акс эттирилган ўқув синфи хонаси ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring