Фориш тоғ полигонида “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг Жиззах вилояти босқичи ғолиблари аниқланди

Марказий ҳарбий округининг “Фориш” тоғ полигонида ўқув майдонида Жиззах вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида Мудофаа вазири кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.“Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақасида Жиззах вилоятидаги шаҳар ва туманлардан ғолиб бўлган жами 13 жамоа иштирок этди.Жиззах вилояти миқёсида жами 557 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, шундан 443 тасида 10-11 синфлар жорий этилган. Ушбу мусобақанинг дастлабки босқичлари шаҳар ва туман мудофаа ишлар бўлими томонидан ўтказилиб айнан ушбу 443 та умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ўтказилиб унда беш минга яқин ёшлар иштирок этишганди.Вилоят босқичи мусобақасининг тантанали очилиш маросимида ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Халқ таълим бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этишди.Унда сўз олганлар иштирокчиларнинг шаҳар ва туман босқичларидаги ғалабасини алоҳида эътироф этишди ва мусобақа шартлари билан бирга жараёнларни адолатли шаффоф тарзда ўтказиш учун бириктирилган ҳайъат аъзолари билан яқиндан таништиришди.
Шундан сўнг иштирокчилар “Саф қўшиқларини айтиш”, “Моҳир мерган”, “ҳарбий эстафета” ва “Темур тузуклари билимдони” каби шартлар бўйича ўзаро беллашди.Қизғин баҳсларда ёшлар биринчиликни қўлга киритиш билан бирга турли номинациялар учун ҳам ўзларининг куч ва билимларини намоён этди. Жумладан, моҳир мерган шартида Жиззах шаҳар ёшларининг қўли баланд келган бўлса, “Темур тузуклари” билимдони” сифатида эса, Шароф Рашидов тумани ёшлари ушбу номинация ғолиби сифатида қайд этилди.Мусобақа якунига кўра, фахрли учинчи ўринни Ғаллаорол туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабининг “Ёш аскарлар” жамоаси, 2-ўринни Зарбдор туманидаги 2-сонли умумтаълим мактабининг “Темур ворислари” жамоаси ва фахрли биринчи ўринни Шароф Рашидов туманидаги Пахтачи туманидаги 20-сонли умумтаълим мактабининг “Темурбеклар” жамоаси эгаллашди.Мусобақа ва номинация ғолиблари вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги ва халқ таълим бошқарсамининг диплом, медал ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.Эндиликда Навоий вилояти номидан Навбаҳор туманининг “Темурийлар”   жамоаси, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидан “Соҳибқирон Темур” жамоаси ҳамда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг “Темурбеклар” жамоаси Мудофаа вазири кубоги учун Республика босқичида иштирок этади.

Тадбир якунида иштирокчиларга Фориш туман маданият бўлими ва ҳарбий оркестр жамоасининг концерт дастури ҳамда қўл жанги чиқишлари намойиш этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring