Соғлом руҳиятнинг устунлиги келажагимиз гарови

Каттақўрғон гарнизони ҳарбий хизматчилари шахар ўқувчи ёшларини ватанпарварлик рухида тарбиялашда эмоционал мативацияларини шакиллантириш ва руҳий зўриқиш ва қийинчиликларини ечишга қаратилган комплекс тарздаги олиб бориладиган рухий барқарорлаштириш йўлагида жанговар-психологик машғулотларини ўтказишди. Унда дастлаб ҳарбий хизматчилар томонидан руҳий барқарорликни ечиш йўлаги тўсиқларидан ўтиб ўқувчи ёшлар учун ушбу йўлакнинг руҳий тайёргарликдаги аҳамиятини намоён этишди.Шундан сўнг, ҳарбий психологлар томонидан ўқувчи ёшларнинг эмоционал қизиқишлари динамик кузатувга олинди ва улар билан псиҳологик сўровнома ўтказилиб, руҳий барқарорлик йўлагидан ўтказишди.Комплекс тарзда олиб борилган машғулотлар ёшларни мустақил қарор қабул қилишга ва ҳар қандай тўсиқларни бартарафқ этишга ва ҳарбий хизматга бўлган иштиёқини янада шакиллантиришга ёрдам берди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring