Инсоннинг қадри билан улуғлиги кўнгилларни ободликка ундади

Шарқона маданиятнинг тимсоли инсонийликда мужассамлашади, сарамжон ва саришта маконда эса кўнгил яйрайди. Каттақўрғон гарнизонининг ҳарбий хизматчилари бу борада ўзининг эзгу ниятлари ила ногиронлар, фахрийлар, ёлғиз қариялар учун интернат-уйлари, шунингдек болалар уйлари ўзларининг беминнат саҳовати билан ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Ҳарбий хизматчилар бу гал қутлуғ Рамазон ойи олдидан Каттақўрғон шаҳрида жойлашган “Биродарлар” қабристони бўлди.У ерда ҳарбий хизматчилар, уруш ва фронт орти қахрамонлари, шунингдек, хизмат вақтида вафот этган ҳарбий хизматчилар дафн этилган “Биродарлик қабристони”ни тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориб, Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлида жон фидо этганларнинг сўнги манзилини обод этишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring