“Аёллар спартакиадаси”да ҳарбий хизматчиларнинг аёллари фахрли III ўринни эгаллашди

Жиззах шаҳрида аёлларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва кенг хаётга тадбиқ этиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида Жиззах вилоятидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ишловчи аёллар ва уй бекалари ўртасида “Аёллар спартакиадаси” ўтказилди.Мусобақа жараёнлари Жиззах шаҳридаги Олимпия заҳиралари коллежи, “Сўғдиёна” спорт мажмуаси, “Истиқлол” теннис корти  спорт мажмуаларида ўтказилиб, иштирокчилар спортнинг стол тенниси, стретбол, волейбол, сузиш, югуриш ва арқон тортиш тури бўйича ўзаро беллашишди.
Мусобақа шартига кўра, якка тартибда ва жамоавий тартибда ўтказилиб, унда корхона ва ташкилот аёллари алоҳида жамоаларга ва ҳарбий хизматчиларнинг аёллари алоҳида 16 та жамоаларга ажратилди.Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой тарзда ўткан мусобақалар якунида, якка тартибда ўтказилган баҳслар бўйича ҳарбий хизматчиларнинг аёллари фахрли III ўринни эгаллашга мушарраф бўлишди.Спартакиада ғолиблари вилоят ҳокимининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring