“Ватанпарварлик-ёшлар қалбида жўш урмоқда”

Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларидан иборат Ватанпарварлик карвони Самарқанд шахридаги 24 умутаълим мактабида “Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша” шиори остида фестивал ташкил этилди.Ўқувчи ёшларни она Ватанга бўлган мухаббатини ошириш хамда Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тадбирда ҳарбий қисм қўмондонлиги хамда мактаб мамурияти вакиллари сўзга чиқиб, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг энг асосий вазифаларимиздан бўлиб қолмоғи лозим эканлигини айтиб ўтишди.Шундан сўнг, ҳарбий хизматчилар томонидан байрамона кайфият улашувчи куй ва қўшиқларга уланиб кетди. Қуролли Кучлар салоҳияти ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни баркамол шахс сифатида камол топишида аждодларимизнинг кўрсатган жасоратлари ҳақидаги саҳна кўринишлари эса барчанинг қалбида фахр ва ифтиҳор туйғуларини уйғотди.Фахрий қоровул взводининг кўргазмали чиқишлари ҳам ёшларда, мен ҳам ватан ҳимоячиси бўламан деган орзу мақсадларини ўз олдига қўйишига хизмат қилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring