Менинг фарзандим юрт химоячиси.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Самарқанд ва Сурхондарё вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонларида ва Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Термиз гарнизони ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқинлари иштирокида “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида телекўприк орқали мулоқот ўтказилди. Тадбир давомида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги томонидан Сурхондарё вилоятда хизмат қилаётган Самарқандлик ўғлонларимизнинг ота-оналарига эсдалик совғалар топширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring