Жиззах гарнизонидаги “Ватанпарвар” шаҳарчасида озиқ-овқат ярмаркаси ўтказилди.

Бугун, 25 декабрь куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар учун “Ватанпарвар” шаҳарчасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасини ташкиллаштирди. 40 дан ортиқ тадбиркорларнинг сифатли ва арзонлаштирилган маҳсулотлари ярмаркаси Янги йил арафаси ташкил этилгани ҳарбий шаҳарча аҳолиси, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун айни муддао бўлди. Бу ердаги нархлар ҳамёнбоп, бозордан 15-20 % арзон, – дейди майор Сардор Солиев– Ушбу ярмаркани “Ватанпарвар” шаҳарчамиз марказида ўтказилиши арзонлиги, сифатлилиги ва ҳарбий хизматчиларнинг хизмат жойидан туриб ҳарид қилишида вақтини тежайди. Шунинг учун тадбир ташкилотчиларига ва тадбиркорларимизга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Мазкур озиқ-овқат ярмаркаси яқин кунларда яна бир бор ўтказилиши режалаштирилган.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring