Кенг қамровда ўтказилган сайёр қабул 100 дан ортиқ мурожаатнинг ижобий ечимига сабаб бўлди

Марказий ҳарбий округининг қўмондонлигининг ташаббуси билан Жиззах гарнизонидаги ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг қамровли сайёр қабул ўтказилди. Унда дастлаб Мудофаа вазирлиги ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги маъсул офицерлари томонидан ўтказилаётган сайёр қабулнинг асл мазмуни-моҳияти ҳамда унда иштирок этаётган жамоат ташкилотлари ҳақида маълумотлар берилди. Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг мурожаатлари ва муоммаларига ечим топиш мақсадида Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, бошқарув аппарати маъсул офицерлари, Жиззах вилояти бандликка кўмаклашиш маркази, соғлиқни сақлаш бошқармаси, халқ таълим ва мактабгача таълим бошқармаси ҳамда тижорат банкларининг ҳодимлари ҳарбий шаҳарчада жам бўлишди. Сайёр қабул давомида ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий соҳага оид муаммолари атрофлича ўрганилиб ҳарбий хизматчиларнинг 37 нафар оила аъзолари бандлигини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 24 нафар ҳарбий хизматчиларга имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди. Мурожаатларнинг натижасига кўра 109 таси ижобий ҳал этилди ва маълум бир вақт талаб этадиган 3 та мурожаат Марказий ҳарбий округ қўмондонлигининг назорати остида қонуний ва ижобий ҳал қилиниши келишиб олинди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring