Ҳарбийлар томонидан қилинган саҳоват, дилларни ҳушнуд этди

Меҳр-мурувват кўрсатиш, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиб,  уларга кўмак бериш халқимизга хос азалий қадриятлардандир.Самарқанд гарнизонидаги СЧР батальони тарғибот гуруҳи «Хеч ким меҳр эътибордан четда қолмасин» шиори остида Оқдарё туманидаги Пичоқчи махалласига ташриф буюришди. Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар маҳалла ҳудудида яшовчи ногиронлиги бўлган ва кам таъминланган оилалар учун моддий ва маънавий кўмак кўрсатишди.Шунингдек, ушбу маҳаллада жойлашган 22-мактабгача таълим муассасида ҳам бўлиб жажжи ўғил-қизлар учун ўқув қуроллари ва янги йил совғаларини улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring