Мақсадимиз мард ва жонкуяр ёшларни тарбиялаш

Бугун 2020 йилнинг 23 декабр куни Марказий ҳарбий округининг Ватанпарвар карвони эрта тонгдан Самарқанд вилояти Жомбой туманига йўл олди.Шу куни Самарқанд гарнизонида жойлашган  ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари, Жомбой туман туман ҳокимлиги, Мудофаа ишлар бўлими, Ватанпарвар ташкилоти, Самарқанд вилояти Мудофаа ишлар бошқармаси ҳузуридаги чaқирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш маркази ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳамкорликда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ватанпарварлик тадбирини ўтказишди.Ушбу туманда ўтказилган байрам тадбирлари ташкилий жиҳатдан олдингиларидан маънан ва мазмунан фарқ қилгани билан аҳамиятли бўлди.  Хусусан, миллий армиянинг тарихи, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижалари, мамлакат тинчлиги ва осойишталигини ҳимоя қилишда Қуролли Кучлар салоҳияти ҳамда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва баркамол шахс сифатида камол топишида аждодларимизнинг кўрсатган жасоратлари ҳақида саҳна кўринишлар намойиш этилди.Тадбир доирасида ҳарбий оркестр жаолари ҳамда марказ тинглавчилари томонидан она ватанни улуғловчи куй-қўшиқлар ўқув ёшлар жўрлигида тараннум этилгани Жомбой тумани бўйлаб таралди.

Марказий ҳарбий округи матбуот хизмати

Izoh qoldiring