Кўнгли ўксикларга қувонч улашган ҳарбийлар!

Сув ниҳолни яшнатганидек, инсон кўнглини меҳр тафти шодликларга тўлдиради. Шу боисдан, инсон ҳамиша меҳр-мурувватга эҳтиёж сезиб яшайди. Арзимас буюм ёки бир оғиз айтилган ширин сўз ҳам бир кўнгилни обод этиши, унинг ҳаётига нур олиб кириши ҳеч гап эмас.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутаҳассисларни тайёрлаш маркази қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги 61-эшитишда нуқсони бор болалар маҳсус мактаб интернатининг ўқувчи-ёшларини саёҳати ташкиллаштирилди. Саёҳат давомида ёшларимиз Қуролли Кучлармизда ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, қурол-аслаҳалар кўргазмаси билан яқиндан танишди.
Ёшлар учун айниқса пневматик отиш тренажёридан амалий отиш жараёнлари катта таассурот қолдирди.“Ким Ватанга содиқ бўлса мендирман ўша!” шиори остида ўтказилаётган ватанпарварлик ойлигида кўнгли кемтик ёшларни ҳам Ватанни севишга, уни ҳимоя қилишга ўргатиш бу ҳар бир ҳарбий хизматчининг муқаддас бурчи ва уларга бўлган эътибор ҳисобланади- дейди капитан Анвар Гадоев! Тадбир давомида болажонларга марказ қўмондонлигининг янги йил совғалари болажонлар ҳурсандчилигига ўзгача шукуҳ бағишлади.Тадбир сўнгида ёшларимиз аскар акаларидек аскарлар ошҳонасида тушлик қилишди.Шу куни Самарқанд гарнизони Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари ҳам ушбу мактабга ташриф буюриб кўнгли ўксик қалб эгаларига ўзларининг байрам совғалари билан қувонч улашишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring