Жиззах гарнизонидаги Ватанпарвар карвонининг навбатдаги манзили Шароф Рашидов тумани бўлди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша!”деган устувор ғоя остидаги ватанпарварлик тадбирлари Марказий ҳарбий округининг Жиззах грнизони ҳарбий хизматчилари томонидан Жиззах вилояти бўйлаб аҳоли қатламларини, айниқса ёшларни жалб қилган ҳолда кўтаринки кайфият билан ўтказилмоқда.Хусусан, тарғибот гуруҳи гуруҳи навбатдаги тадбирларини Шароф Рашидов туманининг олис ҳудудларидаги 51-сонли умумтаълим мактабида ўтказишди. Унда сўз олганлар бугунги кунда миллий армиямиз юртимизнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, буюк келажагимиз бўлмиш ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мамлакат келажаги учун фуқаролик масъулиятини оширишга хизмат қилувчи етакчи кучга айланлигини алоҳида таъкидлади.Ҳарбий хизматчилар билан ўтган суҳбат, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда қурол-аслаҳалар билан танишув барчада катта таассурот қолдирди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring