Жиззах гарнизонининг “Ватанпарварлик карвони” чегара олди ҳудудларда

Марказий ҳарбий округининг Жиззах ганизонидаги ҳарбий хизматчиларидан тузилган Ватнанпарварлик карвонининг тарғибот гуруҳининг навбатдаги манзили Жиззах вилоятининг энг олис ва чегара олди ҳудуди ҳисобланган Янгиобод тумани бўлди.Жиззах вилояти Мудофаа ишлар бошкармаси, Жиззах гарнизони маънавият ва маърифат марказининг арбий оркестр жамоаси ҳамда  Давлат чегара кўшинлари харбий хизматчиларидан тузилган Ватанпарварлик карвони Янгиобод туман хокимлиги билан хамкорликда  «Ким Ватанга содиқ бўлса, мендирман ўша» шиори остида Янгиобод тумани ёшлари учун маданий-маърифий тадбир ташкил этишди. Фетивал доирасида ҳарбий оркестр жамоаларининг куй-қўшиқлари, қурол-аслаҳа ва техникалар намойиши ёшлар қалбида Ватанни ҳимоя қилишга бўлган иштиёқини оширган бўлса ҳарбий хизматчиларнинг мураккаб қўл жанги элементлари билан чиқишлари ёшлар учун ўз тақдирини ўзи белгилаш, ҳур ва озод яшашнинг қадру аҳамиятини чуқур англашга хизмат қилди.Хулоса қилиб айтганда, Жиззах вилояти бўйлаб сафарга чиққан ушбу ватанпарвар карвони ёшу қарини бир жойга жамлаб, барчанинг қалбида миллий армиямиз билан ғурурланиш, унинг сафларида мард, жасур ўғлонлар сингари хизмат қилиш шарафли бурч эканлигини  чуқур англаш туйғуларини оширмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring