Самарқанд гарнизони Сафарбарлик чақируви резерви батальонида Ватанпарварлик туйғуси кенг тараннум этилди

Ватан-бу инсон ва унинг авлод аждодлари киндик қони тўкилган муқаддас даргоҳдир. Ватан-аждодлар маскани, эл-юрт, халқ вояга етган, унинг тили, тарихи, маданияти, урф одатлари ва қадриятлари шаклланадиган заминдир. Самарқанд гарнизони маънавият ва маърифат маркази, Сафарбарлик чақируви резерви ҳарбий хизматчилари ҳамда ҳамкорликда ушбу урф-одат ва қадриятларни асраб авайлаш ҳамда аскарлар қалбида ватан туйғусини шакллантириш мақсадида “Ким ватанга содиқ бўлса, мендурман ўша”  шиори остида концерт дастурини ташкиллаштиришди.
Унда дастлаб ҳарбий оркестр жамоаларининг ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари кўтаринки кайфият бағишлаган бўлса, меҳмон сифатида ташриф буюурган Мудофаа вазирлигининг «Навқирон» жамоаси ҳарбийлари ижросидаги куй қўшиқлар ва саҳна кўринишлари концерт дастурига алоҳида файз киритди.
Бугунги концерт дастурларимизда санъатга ошно бўлган ҳарбийларимиз  Ватан, ота-она каби тушунчаларни кенг тараннум этиб ижро этган қўшиқлари барча иштирокчиларни Ватанпарварликка чорлади-дейди майор Элёр Атабоев

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring