«Мард, жасур ва садоқатли Ватанпарварларни тарбиялаш-мактабдан бошланади!»

Каттақўрғон гарнизонидаги артиллериячилар ҳарбий қисмида Каттақўрғон шаҳар хокимлиги, Ўзбекистон ёшлар агентлиги шаҳар Кенгаши, Махалла ва оилани қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Нуроний жамғармаси билан ҳамкорликда гарнизон миқиёсидаги умум-таълим мактаби ўқувчи ёшлари учун «Мард, жасур ва садоқатли Ватанпарварларни тарбиялаш-мактабдан бошланади» шиори остида ватнпарварлик фетивали ўтказилди.Дастлаб ўқувчи-ёшлар ҳарбий қисмда яратилган шарт-шароитлар, ўқув қуроллари ва ҳарбий техникаларнинг кўргазмаси билан яқиндан таништирилди.Фестивал доирасидаги қўл жанги усуллари бўйича кўргазмали чиқишлар барчанинг қалбида миллий армиямиз билан ғурурланиш, унинг сафларида мард ва жасур ўғлонлар сингари хизмат қилиш ҳисларини уйғотди.Ўтказилаётган ушбу тадбирлар ҳар қачонгидан ҳам ўзгача руҳда ўтмоқда-дейди ҳарбий қисм командирининг тарбиявий мафкуравий ишлари бўйича ўринбосари подполковник Дониёр Жамолов- Сабаби, миллий армиямиз ёшларимиз учун ҳаёт мактабига айланмоқда ва шу боисдан бугунги кун ёшларимизда Ватанпарварлик ҳисси, қалбларида жўш урмоқда.  Тадбирларга фаол иштирок этаётган ёшлар сўзимнинг яққол исботидир. Эндиликда, гарнизон ҳудудидаги барча ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантириш асносида олис ҳудудларга ҳам ташриф буюриб ўз олдимизга қўйган мақсадлар сари интилмоқчимиз.Фестивал якунида ҳарбий оркестр жамоаларининг ижросидаги она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар барчага хушкайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring