Самарқандда аскарлар халқимиз маданияти тарихи билан яқиндан танишишди

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи 1896 йил ташкил топган бўлиб, Ўзбекистоннинг қадимий музейларидан бири ҳисобланади.
Самарқанд гарнизони

Музей фаолияти давомида унинг фондидан алоҳида маданий ва тарихий қийматга эга ўн минглаб ноёб экспонатлар ўрин олган. Самарқанддаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи ўз ичига бешта мавзувий бўлимларни олган: тарих, санъат, доимий ва кўчирма кўргазмалар, археология фонди, этнография, тасвирий санъат, нумизматика ва маркетинг бўлимлари.
Самарқанд гарнизони

Ана шундай буюк халқимиз тарихини сўзловчи экспонатларнинг яратилиши тарихи ва мадананиятимиз ривожида тутган ўрни ҳақида яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақирув резерви аскарлари ташриф буюришди.
Самарқанд гарнизони

Ташриф чоғида аскарлар қадимий ва ўрта аср кошинлар, металл ҳамла ойналар, ганч ўймакорлиги тўплами ҳамда XIX-XX асрларга тегишли миллий либослар, тилла ипда тикилган буюмлар, гиламлар шунингдек, халқ усталари томонидан яратилган бостирма чарм ва металл идишлари каби ноёб дурдона асарлардан  баҳраманд бўлишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring