“Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади”

Бугун давлатимизда вояга етмаганларни ижтимоий-маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, келгусида мамлакатимиз учун керакли кадрлар бўлиб етишлари йўлида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” шиори остида “Ҳарбий қисмда икки кун!” мавзусидаги ҳарбий спорт-соғломлаштириш кунлари ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят кенгаши, ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч эканлигини ёшлар онгига чуқур сингдириш ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳавфтанинг ҳар пайшанба ҳуқуқбузарлик ва прафилактика кунларига қаратилган.

Ёшлар ҳарбий қисимда икки кун давомида бўлишди ва уларга бугунги кунда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, миллий армиямизнинг жанговар тайёргарлиги ва ҳарбий салоҳиятини янада ошириш, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини таъминлашга хизмат қилаётганлиги алоҳида таъкидланди. Тадбирда қатнашган ёшлар, ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ҳаёти, жанговар ва тактик машғулотларини кузатиш, ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигига гувоҳ бўлишди.

Ўйлаймизки, бундай ҳарбий-соғломлаштириш кунлари тадбирларини мунтазам ўтказиш ёшларимизни ватанга бўлган муҳаббатларини янада ошириш ва ҳарбий соҳага бўлган қизиқларини янада мустаҳкамлашга замин яратади.Тадбирда қатнашган ёшларга ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring