Байрам муборак бўлсин азиз устозлар!

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги миқёсидаги барча ҳарбий округ ва вилоятлар билан онлайн тарзда ўтган “Устоз ва мураббийлар” куни Марказий ҳарбий округида ҳам ўзгача руҳда ўтказилди.  Унда Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятларида истиқомат қилаётган Қуролли Кучлар фахрийлари ҳамда ўқитувчи-мураббийлар иштирок этди.

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташкил этилган тантанали тадбирлар Жиззах Навоий Каттақўрғон гарнизонидаги Маънавият ва маърифат марказиларида ҳамда округ ситуацион марказида бўлиб ўтди.

Бир гуруҳ нафақадаги ва ҳозирги вақтда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳамда Темурбеклар мактаб ўқитувчилари мудофаа вазири ҳамда ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг буйруғига мувофиқ “Мудофаа вазирлиги фахрийси” кўкрак-нишонлари, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Тадбир сўнгида Устоз ва мураббийларимиз ва фахрийларимиз учун байрам дастурхони тузалди. Марказий ҳарбий округининг ҳарбий оркестр жамоалари томонидан тайёрланган байрам дастурлари эса, барчага ҳушкайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring