Марказий ҳарбий округда энг илғор тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари аниқланди.

Маълумки, тарбия ҳар бир давр ва маконда энг долзарб масала бўлиб келган. Бу соҳа вакилининг билимдон, зукко ва нуктадон бўлиши фаолияти ривожида муҳим ўрин тутади.
Ушбу мусобақа ҳарбий хизматчилар орасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, мутахассис офицерларнинг профессионал малакасини янада ошириш, кўрик-танловнинг якуний босқичига муносиб номзодларни саралаш мақсадида ташкил этилди. Баҳслар кескин ва муросасиз кечди.
Назарий ва амалий қисмлардан иборат танловнинг биринчи босқичида мутахассис офицерлар ўз соҳалари бўйича тайёрланган 70 та саволдан иборат тест синовини топширдилар. Мазкур саволларнинг 40 таси тарбиявий ва мафкуравий ҳамда ахлоқий-руҳий тайёргалик ишларини ташкиллаштириш бўйича раҳбарий ҳужжатлар талабларидан бўлса, 20 таси маънавий-маърифий тайёргарликдан, яна 10 таси Умумҳарбий низомлардан иборат.
Амалий босқичда эса жисмоний, тактик, техник тайёргаликлар ва ўқотар қуроллардан нишонга отиш бўйича синовлар ўтказилди.

Якунда улар орасидан қуйидаги мутахассислар аниқлаб олинди:
“Энг илғор взвод командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари”;
“Энг илғор батальон командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари”;
“Энг илғор ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари”.
Ҳарбий округ босқичи ғолибларига кейинги баҳсларда омадлар тилаймиз.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring