Таъзим ва эҳтиром сизга, азиз Устозлар!

Ўзбекистон бугунги дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, таълим, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда тенглар ичра тенг овоз билан халқаро майдонда ўз мавқеига эга бўлишида устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёсдир.

Шулардан бир Жиззах вилоятида туғилиб ўсган бир қатор ҳарбий хизматчиларимиз ўзларини ўқитган биринчи устозларини 1 октябрь Устоз ва мураббийлар куни билан табриклаш мақсадида ўзлари ҳизмат қилаётган ҳарбий қисмга таклиф этишди.

Устозларни қадрлаш ҳақида сўз кетганда беихтиёр ҳазрати Мир Алишер Навоийнинг ушбу сўзлари ёдимизга тушади:

Ҳақ йўлида ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо онинг ҳаққин минг ганж ила.

Устозлар ўзлари таълим берган ўқувчиларини бугунги кунда шарафлий касбларни бири бўлган ватан химоячиси касбини эгалаганлигидан  фахирланиб ва ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий қисмда яратилган замонавий шароитларни кўриб ўз ўқувчиларига хизматлари давомида омадлар ва зафарлар тилладилар.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring