Жиззах гарнизонида йўл транспорт ҳодисалари муҳокама этилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида хафтанинг пайшанба куни “Ҳуқубузарликлар профилактикаси” куни этиб белгилангани муносабати Марказий ҳарбий округининг ҳарбий қисм ва муассасаларида бир қатор профилактик тадбирлар бўлиб ўтди.

Жумладан, Жиззах ҳарбий прокуроратураси, Жиззах гарнизони ҳарбий автомобил назорати ва ҳарбий қисм қўмондонлиги иштирокида ҳарбий хизматчи ва қуролли кучлар ишчи хизматчилари билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жиззах ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия лейтинанти А.Шарипов йўл транспорт ҳодисаларининг ҳуқуқий асослари борасида тўлиқ маълумотларни етказди. Шундан сўнг Жиззах гарнизони ҳарбий автомобиль назорати бошлиғи подполковник. А. Набиев томонидан сўнги вақтларда учраётган йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига сабаб бўлган омиллар ва унинг салбий оқибатлари, йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш борасида тушунчалар берилди ва шахсий таркибга махсус видео ролик намойиш этилди.

Тадбир якунида ҳарбий хизматчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring