Округ босқичи ғолиблари эндиликда вазирлик миқёсида беллашади

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида ўтказиладиган спорт мусобақаларининг миллий кураш ҳамда қўл жанги тури бўйича 15-18 сентябр кунлари Марказий ҳарбий округи босқичи ўтказилди. Ушбу мусобақада округ тасарруфидаги 6 та ҳарбий қисмлардан жами 86 нафар спортчи ҳарбийлар иштирок этишди. Мусабақаларнинг хар икки тури бўйича 8 тадан вазн тоифасида ўзаро беллашишди. Муросасиз бахсларга бой тарзда ўтган мусобақа давомида спортчи ҳарбийлар ўзларинг куч ва маҳоратларини намоён этиб вазирлик миқёсидаги мусобақаларда қатнашиш учун ҳаракат қилишди.Ушбу мусабақанинг ўткан йилгисидан фарқи шунда бўлдики, бу йил округ қўшинларида хизмат бурчини ўташ учун чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам ўзларининг юқори даражадаги маҳоратлари кўрсатишди дейди-Марказий ҳарбий округ жисмоний тайёргарлик ва спорт бошлиғи-подполковник Тўйчи Тошбеков
Мусобақа ғолиблари тантанали тақдирлаш маросимида округ қўмондонлик раҳбарияти ғолибларга Мудофаа вазирлиги миқёсида ўтказиладиган 26-30 сентябр кунларидаги миллий кураш ҳамда 6-10 октябр кунлари ўтказиладиган қўл жанги мусобақаларига омад ёр бўлишини тилашди.
Шундан сўнг, тантанали равишда хар бир вазн тоифасидаги мусобақа ғолиблари округ қўмондонлигининг диплом, медал, кубок ва эсдалик совғаларига эга бўлишди.Мусобақа якунига кўра умум жамоа ҳисобида миллий кураш бўйича кўчма кубок Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмга ва қўл жанги бўйича эса Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм вакилларига насиб этди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring