“Самарқанд китоб олами” маънавият-маърифат маркази ҳарбийлар оиласини ўз бағрига чорлади

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” маънавият ва маърифат марказига ташриф буюриб миллатимизнинг миллий ва маданий меросига эга бўлишди.

Дастлаб, харбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун марказнинг илмий ҳодимлари томонидан кутубхона тўғрисида ва унда яратилган имкониятлар борасида батафсил маълумотга эга бўлишди.Шундан сўнг, зиё истаб келган харбийлар ва уларнинг оила аъзолари, ўзлари ва фарзандлари учун кутубхонанинг бой хазинаси ва унда яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Ташриф якунида, харбий хизматчилар ўртасида “Болага китоб беринг” акцияси ўтказилди ва хар бир ҳарбий хизматчи ўз фарзандларига китоблар совға қилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати  

Izoh qoldiring