Самарқандда байрам шукуҳи

Марказий ҳарбий округ маданият ва маърифат марказида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан ҳарбий округ қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда «Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида маданий-маърифий учрашув ўтказилди.Карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ташкил этилган тадбирда дастлаб мустақиллик шарофати билан қўлга киритилган ютуқлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва халқимизнинг бугунги кундаги турмуш фаровонлиги борасида сўз юритилди.– Қисқа бир даврда, аввало эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, бугун тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил, суверен Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг тарихий ғалабасидир, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят кенгаши ҳарбий қисмлардаги бошланғич ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи капитан Ҳусан Ғозиев. – Бу эса шубҳасиз, бахтиёр замондошларимизнинг олға томон ҳаракатларида, интилишларида, уларнинг юксак эзгу мақсадлар сари хайрли изланишларида ўз ижобий самарасини намоён этмоқда.Шунингдек, тадбирда иштирок этган юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпиони, “Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиби Лазизхон Ўзбеков эришган ютуқлари борасида ўртоқлашиб, истиқлол берган неъматлардан барчани баҳраманд бўлишга ундади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring