АрМИ – 2020 Қатнашчиларга сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди.

Марказий ҳарбий округининг Фориш тоғ полигонида бўлиб ўтадиган АрМИ – 2020 ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига тайёргарлик ишлари юқори савияда олиб борилмоқда.

Бугун мусобақада иштирок этувчи жами 6 та давлат терма жамоалари вакилларининг Бош ҳакамлари ва ҳайъат аъзоларига сертификатлар топширилди. Мазкур мусобақада Бош ҳакамлик вазифасини полковник Носиржон Фозилов бажарадиган бўлди.

Тадбир давомида қатнашчиларга беллашув жараёнларининг тартиб- қоидалари тушунтириб ўтилди. Жорий йилнинг 23 августидан 5 сентябрига қадар давом этадиган “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси жараёнлари санитария-гигиена талабларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиляпти.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring