АРМИ-2020| Кўхна ва навқирон Самарқанд “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақаси иштирокчиларини қутлади

Мудофаа вазирлиги ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан АРМИ-2020 мусобақаларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналишида иштирок этувчи ҳарбийларнинг Самарқанд шаҳрига экскурсияси ташкиллаштирилди. Унда делегация вакиллари дастлаб, буюк ўзбек халқининг атоқли фарзанди, жаҳон илм-фани ривожига беқиёс ҳисса қўшган беназир аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлишди ва Мирзо Улуғбек давридаги Самарқанд астрономия мактабининг жаҳоншумул ютуқлари уларда катта таъсурротлар қолдириди. Шундан сўнг, делегация вакиллари Амир Темур, Регистон, Бибихоним мадрассаси ҳамда Шоҳи зинда мақбараси каби обидаларда бўлишди. Фориш тоғ полигонида “Ҳарбий тиббий эсатафета” мусобақаси учун бутун Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари ва миллий анъаналарига хос равишда безатилган ўзгача дизайндаги декарация ишларига гувоҳ бўлган эдик. Бироқ, унинг ҳақиқий кўринишини мен ва жамоамиз вакиллари ўзгача тасаввур қилгандик. Бугун биз ушбу мусобақанинг шарофати билан мезбон жамоанинг тарихий обидалари билан бирга унинг буюк тарихига гувоҳ бўлдик дея бемолол айтишим мумкин. Буюк аждодларнинг мероси-хар бир халқнинг бебаҳо маънавий бойлигидир. Эндиликда, Ўзбекистоннинг Бухоро ва Хоразм вилоятларига ҳам саёҳат қилишни ва унга турист сифатида ташриф буюришни ўз олдимизга мақсад қилдик дейди- Ветнам жамаоси вакили Нгуен Вач ДангШунингдек, саёҳат чоғида мусобақа иштирокчилари Соҳибқирон Амир Темур ва унинг авлодлари томонидан барпо этилган ушбу мақбаралар ва обидаларнинг меъморий жиҳати ва ички безаклари бўйича Марказий Осиёда шу турдаги энг нодир ва йирик обидалар ҳамда энг ҳашамдор даҳмалар қаторида туришига гувоҳ бўлишди. Ғоятда қизиқарли ва бутун умр эсда қоларли тарзда ўтган хар бир экскурция жараёнлари меҳмонлар учун фотосуратлар орқали хотирасида сақланди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring