Самарқанд гарнизонида дизенфекция ишлари давом этмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округ бўлинмалари ва Кучишлатар тузилмалар билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятидаги ҳудудларда дизенфекция ишлари давом этмоқда.

Хусусан, карантин чоралари юмшатилди дегани, коронавирус инфекцияси тарқалиш тўхтади дегани эмас. Шу боис, хар куни эрта тонгдан йиғма отряд томонидан махсус тактик ўқувлар ўтказилепти.

Ҳамкорликдаги тадбир давомида кўчалар, туман марказлари, аҳоли яшаш манзиллари ҳамда бозорларда кўринмас ёвга қарши кураш олиб борилди.

Шунингдек, кўнгилли ҳарбий хизматчилар томонидан аҳоли хонадонларида ҳам тозалаш ишлари йўлга қўйилган. Хонадон эгаларини тана ҳарорати текширилиб, уларга тегишли тавсиялар берилмоқда.

Зеро, санитар қоидаларга риоя этиш ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлиги гаровидир.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring