«Каттақўрғон” округ полигонида “Мен ғолиб” шиори остида “Энг илғор мутахассис” танловининг бошланиши муносабати билан тантанали митинг ўтказилди.

“Каттақўрғон” округ полигонида  Мудофаа вазирлиги қўшинларида “Мен ғолиб” шиори остида ўтказиладиган “Энг илғор мутахассис” армия ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қуролли Кучлар Бош штаби артиллерия бошқармаси бошлиғи-артиллерия қўмондони, Марказий ҳарбий округи қўмондонлиги, Мудофаа вазирлиги томонидан тайинланган масул офицерлардан иборат ҳакамлар ҳайъати, фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари,  ўқувчи ёшлар шунингдек барча округ жамоалари қатнашди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Каттақўрғон гарнизони ҳарбий қисм оркестр жамоаси, қўл жанги кўргазмаси ва ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари томонидан спортнинг карате йўналишидаги чиқишлари иштирокчилар ва мехмонларда кўтаринки кайфият улашди.

Ҳарбий техника ва қурол аслаҳалар кўргазмаси эса, ўқув ёшлар қалбида юрт ҳимоячиси бўлиш каби истагини янада оширишга хизмат қилди.

Эслатиб ўтамиз, эндиликда ушбу полигонда жамоалар  “Энг илғор мутахассис” армия ўйинлари бошланди. Каттақўрғон округ полигонида ўтказиладиган ушбу танловда иштирокчилар “Энг илғор топобоғловчи”, “Энг илғор разветчик”, Энг илғор хисобчи”, “Энг илғор миномёт хисоби”, “Энг илғор тўп хисоби”, “Энг илғор заб отиш реактив қурилмаси хисоби” мутахассислик бўйича беллашади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring