Марказий ҳарбий округи аскарлари саркарда Жалолиддин Мангуберди образини саҳнада ижро этишди

Марказий ҳарбий округининг маданият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахасислар тайёрлаш маркази томонидан ёш аскарлар ўртасида саркарда Жалолиддин Мангубердининг ҳаётига бағишланган маънавий ва маърифий тадбир ташкиллаштирилди.

Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил этилган тадбирда, ёш аскарлар ўртасида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг театр ва санъат йўналиши асосида ўзаро беллашишди.

Унда ёш аскарлар «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан ёзувчи ва олим Бахтиёр Абдуғафур қаламига мансуб «Султон Жалолиддин Мангуберди» романи асосида саҳна кўринишларни намойиш этишди.

 Жумладан, султон Аловуддин ота мерос қилични Жалолиддинга бериб уни ўзидан кейинги султон деб эълон қилганлиги ва шундан сўнг мўғулларга қарши курашни бошлаган ёш саркарданинг ҳаёти каби турли образларда иқтидорларини кўрсатишди.

Тадбир якунида эса, намойиш этилган саҳна кўринишлар муҳокама этилиб ғолиб жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари улашилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring