Соҳибқироннинг ҳарбий юриши ҳарбий хизматчилар учун ҳаётий тажриба бўлди.

Самарқанд гарнизонидаги танкчилар батальонида китобхонлик куни муносабати билан Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳарбий юришлари борасида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда, батальон шахсий таркиби билан бирга Самарқанд шаҳридаги Амир Темур мақбараси илмий ҳодимлари Акмал Раззақов ва Мадина Салимовалар
Иштирок этишди.

Дастлаб ҳарбий хизматчиларга Амир Темурнинг ўз давлатининг чегараларини мустаҳкамлаш, ташқи душманлардан ҳимояланиш, карвон йўлларини турли йўлтўсарлардан тозалаш, хиёнатчи, сотқин, алдамчиларни жазолаш, бўйсунмаганларни итоат эттириш, ўзининг сиёсий таъсирини кенгайтириш каби ҳислатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг, Соҳибқирон сўнгги йилларда Эрон, Ироқ, Закавказье мамлакатлари, Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва Туркия билан бўлган жангларда ғолиб чиқиб, салтанат ҳудудини шарқда Хитой деворига қадар, ғарбда — Ўрта ер денгизига, жанубда эса Ҳиндистон чегараларига қадар кенгайтирганлиги ҳақида тарихий манбалар билан тушунтирилди.

Тадбир якунида Темурийларга оид дурдоналар, нодир қўлёзмалар, истиқлол йилларида ёзилган Амир Темур ва темурийлар тарихи ҳақидаги китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring