Янги чақирилган ёш лейтенантларнинг ахлоқий-руҳий ҳолати ўрганилди

Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда хизмат фаолиятини бошлаш учун янги келган ёш лейтенантларнинг хизмат фаолиятини бошлаши олдидан ахлоқий-руҳий ҳолати ўрганилиб хизмат жараёнида билиши лозим бўлган билим ва кўникмалари синовдан ўтказилди.

Машғулотлар давомида ёш офицерларнинг хар томонлама ўзига берилган топшириқ ва вазифаларни бажариш вақти психологик жихатдан тайёр эканликлари ва лидерлик қобилияти ўрганилди.

Шундан сўнг, ҳарбий психологлар томонидан ёш офицерларнинг гуруҳни бошқаришда кўпроқ шахсий таркибнинг қайси хусусиятларига эътиборни қаратиши, етакчилик қилишда янгича усул ва услублардан фойдаланишлари, жанговар вазифаларни бажариш чоғида ахоқий –руҳий ҳолатни барқарорлаштириш каби психологик тренинглар ва маҳорат дарслари олиб борилди.

Эндиликда Олий ҳарбий билим юртларини тамомлаб келган ёш офицерлар билим юртларида олган назарий билимларини ҳарбий қисмларда амалиётда қўллаб хизмат фаолияти жараёнида буни намоён этади.

Марказий ҳарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring