Ҳарбий хизматчилар навбатдаги ҳайрли ва савобли ишга қўл урди (фото)

Бугун, 11 август – Сешанба куни Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари томонидан ногиронлиги бор оилалар ва нафақадаги ҳарбийлар холидан хабар олинди.

Самарқанд шаҳридаги Геофизика маҳалласида истиқомат қилаётган II-гуруҳ ногирони Холиқул ака Файзиев ҳамда Фотима Низомиддинова ҳарбий хизматчилар эътиборидан шод бўлди. Унинг оиласига икки хафтага етадиган шакар, гўшт, ёғ ҳамда бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

– Бугунги карантин даврида давлатимиз раҳбарияти томонидан эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларга моддий кўмак кўрсатилмоқда. Бу ҳайрли ишларда кўнгилли ҳарбий хизматчилар ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб келишмоқда. Мана шундай синовли кунларда халқ ва армия бир тану бир жон эканлигини кўриш мумкин, – дейди майор Сунатилло Худойқулов.

Шу куни лейтенант Муҳмуд Баратов, I-даражали сержант Рустам Исмоилов нафақадаги ҳарбий холидан хабар олишди.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари яшаётган хонадонларга ташриф буюришганди.

Капитан Ғайрат Мадраҳимов, взвод командири ўринбосари

 

Izoh qoldiring