Ҳарбий хизматчилар Иккинчи жаҳон уруши қанташчилари холидан хабар олишди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилари Самарқанд шаҳри Пастдарғом туманида истиқомат қилаётган 3 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси холидан хабар олишди.

Карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда кекса авлод вакиллари саломатлиги текширилди. Улар истиқомат қилаётган хонадонда дизенфекция ишлари олиб борилди. Икки хафталик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тиббий ниқоб, антисептик воситалари тарқатилди.

 – Ҳарбий хизматчилар томонидан кўнгилли равишда пандемия даврида уруш қатнашчилари, ёлғиз кексалар ҳамда ногирон бор оилалар холидан хабар олиб келинмоқда, – дейди подполковник Миртемир Пармонов. – Бу авалло инсонийлик бурчимиз. Синовли кунларда бир-биримизга елкадош бўлиш, эҳтиёжманд оилаларга моддий кўмак кўрсатиш ҳайрли ишдир.

Бир дастурхон атрофида Парда бобо Рўзиев ҳарбий хизматчиларга уруш хотираларини сўзлаб берди. Отахон бу йил 100 ёшни қарши олди. У Иккинчи жаҳон урушида икки маротаба оғир ярадор бўлиб ҳарбий госпиталга тушиб қолади. Шунда ҳам жангоҳга отланиб, бир қадам ҳам ортга чекинмасдан душманга қарши жиддий курашади. Мерганлар ротасида хизмат қилган Парда бобо 150 га яқин фашист аскарини сафдан чиқарган.
Пастдарғом тумани мудофаа ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ёқубжон Муртазаев, Самарқанд гарнизонидаги Сафарбарлик чақируви резерви батальони ҳарбий хизматчилар капитан Одилжон Холматов, Ғайрат Мадраҳимов, катта лейтенант Азизбек Йўлдашевлар шу куни икки уруш қатнашчилари Мамаюсуф Раджабов ҳамда Сами бобо Эргашев хонадонларида бўлишди.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, взвод командири ўринбосари

Izoh qoldiring