Марказий ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбий қисм ташкил этилган санага бағишланган тантанали тадбир ўтказилди

Самарқанд гарнизонида ҳарбий қисмда карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда ҳарбий қисмнинг ташкил топган кунига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Тадбирда Мудофаа вазирлиги раҳбарияти, Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, фахрийлар ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари иштирок этишди.

Унда сўз олганлар ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларини узоқ йиллар давомида турли тактик ўқув машғулотларда, умумармия ўйинларида фаол иштирок этиб,  жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик борасида ўз нуфузига эга эканлигини такидлаб қутлуғ сана билан шахсий таркибни муборакбод этишди.

Шундан сўнг жанговар тайёргарлик ва маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар Самарқанд гарнизони ҳарбий оркестр жамоасининг садолари остида навбатдаги ҳарбий унвон, қимматбаҳо ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring