Марказий ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари ўқилган асарларни бешта муҳим ташаббус асосида гавдалантиришди.

“Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик” куни муносабати билан Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик борасида ўқиган асарлари бўйича театр, мусиқа ва санъат борасида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.

Унга кўра, ҳарбий хизматчилар гуруҳларга бўлиниб,  асар қаҳрамонларини театр йўналишида гавдлантириш, рубоий ва ғазалларни куйга солиб ижро этиш ҳамда асар қаҳрамонларини тасвирий санъат йўналишида намоён этиш каби шартлар бўйича беллашишди.

Ҳакамалар томонидан кузатиб борилган шартлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг театрнинг ҳақиқий саҳнасидаги ижроси ва мусиқа йўналишидаги  истедодлари эътирофга лойиқ эканлиги такидланиб, ғолиб жамоаларга фахрий ёрлик ва эсдалик совғалари улашилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring