Хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш гаровидир.

Мудофаа вазирлиги тизимида  хафтанинг пайшанба куни “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” куни этиб белгилангани муносабати Марказий ҳарбий округининг ҳарбий қисм ва муассасаларида ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини ошириш борасида турли хил йўналишларда профилактик тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Самарқанд гарнизонида ўтказилган бу галги профилактик тадбир ҳарбий техникалар бириктирилган ҳайдовчиларнинг хавфсизлик қоидаларига риоя этиши ва бу билан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилди.

Унда дастлаб ҳайдовчиларга техникалар учун зарур бўлган ускуна ва анжомлар ҳақида тўлиқ маълумот берилди. Шунингдек, техник хизмат кўрсатиш вақтида амал қилиш лозим бўлган хавфсизлик қоидалари бўйича шахсий таркибга тушунчалар ва шатак олиш каби кўргазмали машғулотлар ўтказилди.

Техникаларни жанговар шайлиги ва ҳайдовчиларнинг юқори билим ва кўникмаларга эга бўлиши ғалабанинг гаровидир дейди-катта лейтинанат Ахрор Мардаев.-Шу боис, бугунги профилактик тадбирларимизни айнан ҳайдовчиларнинг ҳуқуқий саводҳонлигини оширишга қаратдик.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring