“Самарқанд китоб олами” маънавият-маърифат марказига ташриф буюрган ёш ҳарбий хизматчилар илму заковат хазинаси билан қайтишди.

Ҳар қандай давлатнинг келажаги-маърифатли, ақлли ёшлардир. Бу исбот талаб қилмайдиган хақиқат. Қитобни ҳақиқий дўст деб билган Марказий ҳарбий окургининг ёш ҳарбий хизматчилари ҳам Самарқанд шаҳридаги “Самарқанд китоб олами” маънавият ва маърифат марказига ташриф буюриб миллатимизнинг миллий ва маданий меросига эга бўлишди.

Дастлаб, харбий хизматчилар учун, «Самарқанд китоб олами» маънавият – маърифат маркази раҳбари Азизбек Махмудов ҳамда Самарқанд вилояти маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаевлар билан  “Китоб манавиятимизнинг асоси ва мохиятидир” мавзуси доирасида давра сухбати ўтказилди. Унда ҳарбий хизматчилар кутубхона тўғрисида ва унда яратилган имкониятлар борасида батафсил маълумотга эга бўлишди.Китоб, китобхонлик, кутубхона – маънавиятнинг уч илдизидир. Шу боис, биз бугун айнан ёш ҳарбий хизматчиларимиз билан ушбу кутубхонага ташриф буюрдик ва аъзо бўлдик-дейди капитан Носир Русулжонов. Зеро, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “Китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи” сифатида ёш ҳарбий хизматчиларимиз учун хизмат қилсин.

Ташриф сўнгида, кутубхона маъмурияти томонидан Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм кутубхонаси учун энг сара адабиётлар тўплами туҳфа қилинди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring