Самарқандлик фахрийлар ҳарбий хизматчиларнинг эътибори ва эъзозида

Айни кунларда Мудофаа вазирлиги тизимида  юртимиз бўйлаб карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда, Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари ҳолидан хабар олиш, уларнинг саломатлигини кўздан кечириш, фахрийлар уйида дизенфекция ишларини олиб бориш ва улар билан  дилдан суҳбат қуриб, тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, ватанпарварлик, миллатпарварлик ҳисларини қалбларга жо этишга йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирлар тизимли йўлга қўйилди.Жумладан, Самарқанд шаҳри “Марҳабо” маҳалласида истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қаршибоев Бектемир бобони хонадони ҳам ҳарбий хизматчиларнинг навбатдаги манзили бўлди.Қаҳрамоннинг уйида меҳмон бўлган Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм раҳбарияти 97 ёшли Бектемир бобонинг саломатлигини кўрикдан ўтказиб, уйида дизенфекция ишларини олиб боришди ва у кишига совға-саломлар тақдим қилишди.Суҳбат жараёнида қаҳрамонимиз уруш йилларида бошидан кечирганларини, азоб-уқубатларини гапириб, ҳарбийларни бугунги дориломон кунлар қадрига етишга, тинчлик ва осойишталик ҳукм сураётган Ватанимиз равнақини кўтаришга ҳисса қўшишга чорлаб қолди.Ташриф якунида эса, истедодли ҳарбий хизматчилар уруш йилларида жангчиларнинг жанговар руҳиятни кўтарган “Катюша” қўшиғи ҳиргоя қилиниб Бектемир бобога хушкайфият улашишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring