Қурбон ҳайити муносабати билан ҳарбий хизматчилар 20 та эҳтиёжманд оилага бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли «Каттақўрғон» полигонидаги ҳарбий қисмда Қурбон ҳайити муносабати билан 20 та эҳтиёжманд оилага икки хафталик бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан ташкил этилган ушбу ҳайрия тадбирида муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам иштирок этишди. Ёш-авлод қилинаётган эзгу ишларга нафақат гувоҳ бўлишди, балки енгни шимариб, дизенфекция ишларида ҳам қатнашишди.

– Ташриф чоғида кам таъминланган хонадон эгаларига 10 турдаги озиқ-овқат ва гўшт маҳсулотлари тарқатилди, – дейди майор Акбар Расулов. – Бундан ташқари, уларни тана ҳароратлари текширилди. Шифокор кўригидан ўтган кексаларга тегишли тавсиялар берилди. Ушбу ҳайрли ишларга аскарларни ҳам жалб қилганимиз келажакда албатта ўзининг ижобий самарасини беради.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар Нуробод тумани Сепки қишлоғидаги фронт орти қатнашчиси Нарзулло ота Йўлдашов ҳамда тимлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Бойқувват бобо Садиновни холидан хабар олишди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring