Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари Қурбон ҳайити арафасида хайрли ишга қўл уришди.

Марказий ҳарбий округининг Самарқанд гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари муборак Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари хизматчиси бўлиб кўп йиллар давомида фаолият олиб борган ва айни вақтда ногиронлиги бўлган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб уларга саҳоват кўрсатишди.Ташриф чоғида ҳарбий хизматчилар томонидан хонадон эгаларига гигиена воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.Шунингдек, фахрийлар ва оила аъзоларининг карантин даврида уйда қолиб бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун бадиий адабиётлар туҳфа этилди ва хонадонларда дизенфекция ишлари амалга оширилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring